Биласизми? "Арсенал" "Энфилд"да ўтган сўнгги 6та ўйинда 22та гол ўтказиб юборди

  • 30 Dec 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор кеча “Арсенал” АПЛнинг 20-тури доирасида “Ливрпуль” меҳмони бўлди ва 5:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эътиборлиси, “канонирлар” “Энфилд”да ўтган сўнгги 6та ўйинда ўз дарвозаларидан 22та гол ўтказиб юборишди. Бу эса ҳар бир ўйинда ўртача 3,6 тадан гол деганидир.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар ўтган мавсум “Арсенал”ни ўз майдонида 4:0 ҳисобида енгишган эди.

Маълумот учун, Юрген Клопп шогирдлари айни дамда 54 очко билан мусобақа жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!