Биласизми?
Ads

Хабарингиз бор "Арсенал" бугун Англия премьер-лигасининг 29-турида "Тоттенхэм" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Эътиборлиси, “канонирлар” АПЛнинг жорий мавсумида меҳмондаги ўйинларнинг барчасида гол ўтказиб юбраётган ягона жамоа бўлиб турибди. Уна Эмери шогирдлари ҳозирча меҳмонда 14та ўйин ўтказишди ва уларда жами 27та гол ўтказиб юборишди.

Маълумот учун, “Арсенал” айни дамда премьер-лигада 57 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.