Биласизми?
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду кеча "Атлетико"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида хет-трик қайд этди.

Эътиборлиси, 34 ёшли португалиялик футболчи шу тариқа ЕЧЛ плей-оффининг 77та ўйинида ўз номига 77та гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш лозимки, Роналду фаолияти давомида Чемпионлар лигасида 125та гол урган ва у ушбу мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Эътиборли жиҳати бутун бошли “Атлетико” Мадрид ҳам ЕЧЛда Роналдучалик кўп гол урмаган.