Биласизми?
Ads

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 7-турида “Реал” ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилди. Мадрид дербисида эса ҳисоб очилмади – 0:0.

Эътиборлиси, Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа "Сантьяго Бернабеу"да кетма-кет 6та мавсумдан буён мағлуб бўлмай келишмоқда. Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра “Реал” майдонида бу қадар узоқ серия давомида шу кунгача фақатгина “Валенсия” мағлуб бўлмаган эди. “Кўршапалаклар” 1942-1948 йиллар давомида “қироллик клуби” майдонида кетма-кет 6 марта мағлуб бўлишмаган.

Маълумот учун, “Реал” “Сантьяго Бернабеу”да “Атлетико”ни сўнгги бор 2012 йил (2:0) мағлубиятга учратган. Ўшанда голларга Криштиану Роналду ва Месут Ўзиллар муаллифлик қилишган.