Биласизми?
Ads

Хабарингиз бор кеча “Ювентус” ўз майдонида “Атлетико”га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” Диего Симеоне бошчилигида Чемпионлар лигаси доирасида биринчи марта италиян клубига мағлуб бўлишди. Бунгача аргентиналик мутахассис жамоа бошқарувини ўз қўлига олгандан буён “Атлетико” ЕЧЛда А Серия клубларига қарши қарши 7 марта тўқнаш келган эди. Уларнинг 5тасида ғалаба ва 2тасида дуранг қайд этганди.