Биласизми?

Хабарингиз бор кеча “Барселона” Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида ҳам “Валенсия”ни (2:0) мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди каталонияликлар 21 апрель куни “Севилья”га қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади.

Эътиборлиси, ушбу финал Каталония ва Андалусия жамоалари ўртасидаги сўнгги 3 йил ичидаги 4-финал бўлади. Ўтган 3та финалнинг барчасида “Барселона”нинг қўли баланд келган. Дастлаб 2015 йил УЕФА Суперкубогида, сўнгра 2016 йил Испания кубоги ва суперкубогида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар