Биласизми?
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби жорий ёзги трансферлар даврида ўзининг франциялик вингери Усмон Дембелени сотиб юборишга жуда яқин келган.

Football Espana нашрининг хабар беришича 21 ёшли футболчининг ПСЖга ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурган эди. Аммо, якунда парижликлар Дембеле учун 100 миллион евро тўлашни исташмади. “Барселона” эса футболчининг трансфери учун айнан шунча маблағ талаб қилишганди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришди.