Биласизми: Бен-Йеддер Францияда ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширди (фото)
Ads

Испаниянинг "Севилья№ клуби ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер 23 март куни Колумбияга қарши баҳсда Франция термаси сафида дебют қилди.

У ўйиннинг 73-дақиқасида Оливье Жирунинг ўрнига тушган эди. Шу тариқа, 27 ёшли футболчи ҳам Франция футзал термаси сафида, ҳам Франция футбол терма жамоаси сафида майдонга тушган илк футболчига айланди.

Қайд этиш жоиз, Виссам 2010 йилда "уч ранглилар" футзал термаси сафида 2 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол киритишга эришган эди.