Биласизми? "Эспаньол" 37 йиллик танаффусдан сўнг яна бир мавсумда "Барселона", "Реал" ва "Атлетико"ни мағлуб этди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 26-турида “Эспаньол” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, “Эспаньол” бир мавсумда “Барселона”, “Атлетико” ҳамда “Реал” каби Ла Лига грандларини мағлубиятга учратган саноқли жамоалардан бирига айланди. Ушбу жамоа юқоридаги триони сўнгги марта 1980/81 йилги мавсумда таслим этишни уддалаган эди.

Маълумот учун, “Эспаньол” ўтган 26 тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 31 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!