Биласизми? Франция ва Перунинг мундиаллардаги сўнгги тўқнашувида перуликлар ғалаба қозонишган
Ads

Бугун "Екатеринбург Арена”да ЖЧ-2018нинг “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Франция ҳамда Перу терма жамоалари баҳс бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳда дастлаб мухлислар Дания ҳамда Австралия терма жамоалари тўқнашувига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Франция – Перу учрашувини БААлик Муҳаммад Муҳаммад бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Эслатиб ўтиш лозимки, мусобақа фаворитларидан дея тилга олинаётган Франция илк турда Австралия устидан 2:1 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритган эди. Перу эса Данияга қарши баҳсда пенальтидан фойдалана олмай, якунда 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган.

Франция – Перу учрашуви олдидан қизиқарли фактлар:

- Франция ва Перу шу кунгача жаҳон чемпионатларида бирор марта тўқнаш келишмаган. Аммо, ушбу юрт вакиллари бунгача ўзаро икки марта куч синашишган. Дастлаб, 1960 йил  2:1 ҳисобида французлар ғалаба қозонишган бўлишса, 1982 йилги иккинчи тўқнашувда 1:0 ҳисобида перуликларнинг қўли баланд келган;

- Франция сўнгги 8та баҳсдан 6тасида камида бир марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган;

- Перу терма жамоаси эса Дания (1:0) билан ўйинга қадар сўнгги бор 28 мартда Исландияга (3:1) қарши баҳсда гол ўтказиб юборишган;

- Франция ва Перу 1930 йил Уругвайда ўтказилган илк жаҳон чемпионатида иштирок этган ва ЖЧ-2018да бир гуруҳдан жой олган ягона терма жамоалардир;

- Перу Жаҳон чемпионатларида кетма-кет 7та баҳсдан буён ғалаба қозона олмай келмоқда. Улар сўнгги бор 1978 йил Эрон терма жамоасини 4:1 ҳисобида енгишган;

-  Франция учинчи марта жаҳон чемпионатлари доирасида 21 июнь куни ўйин ўтказмоқда. Улар 1982 йилги Испания мундиалида ҳудди шу куни Қувайт устидан 4:1 ҳисобида зафар қучишган бўлишса, 1986 йил Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида пенальтилар сериясида Бразилияга имкониятни бой бериб қўйишган;

- Бундан роппа-роса 40 йил муқаддам, яъни 1978 йил Перу жаҳон чемпионатлари тарихидаги ўзининг энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олган. Ўшанда улар мезбон Аргентинага 6:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган.

Картинки по запросу france peru world cup

Қуйида бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

ЖЧ-2018 “С” гуруҳи 2-тур.

Франция – Перу

Стадион: “Екатеринбург Арена”

Бошланиш вақти: 20:00

Бош ҳакам: Муҳаммад Муҳаммад (БАА)

Франция: Льорис – Сидибе, Варан, Умтити, Эрнандес – Погба, Канте, Матюиди – Дембеле, Мбаппе, Гризманн.

Перу: Гальесе - Родригес, Трауко, Рамос, Адвинкула - Йотун, Тапия – Куэва, Флорес, Фарфан – Герреро.