Биласизми? Гризманн 2018 йилда “Атлетико”нинг 32та ўйиндаги 32та голида иштирок этди
Ads

Аввал хабар берганимиздек Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Антуан Гризманн кеча Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га қарши баҳсда гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи “матрасчилар”нинг 2018 йилдаги 32та расмий учрашувида киритилган 32та голида бевосита иштирок этган. Аниқроғи, Гризманн ушбу ўйинларда 23 марта рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, яна 9та вазиятда жамоадошларининг голига ассистентлик қилган.