Биласизми? Клопп Гвардиола жамоасини ҳаммадан кўп мағлуб этган
Ads

Хабарингиз бор бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра чорак финалга етиб келган икки инглиз клуби – “Манчестер Сити” ҳамда “Ливерпуль” бу босқичда ўзаро рақиб бўлишлари маълум бўлди.

Эътиборлиси, ушбу жамоаларнинг айни дамдаги бош мураббийлари қарама-қаршилигида деярли тенглик мавжуд. Аниқроғи мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ва “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола шу кунга қадар фаолиятларида ўзаро 12 марта тўқнаш келишган. Бу ҳол дастлаб Бундеслигада бошланган ва айни дамда АПЛда давом этмоқда. Умумий ҳисобда 12та учрашувнинг 5тасида немис мутахассисининг қўли баланд келган бўлса, 6тасида каталониялик футбол даҳоси ғолиб бўлган. Қолган бир учрашув эса дуранг билан якунланган.

Таъкидлаш лозимки, Гвардиола жамоасини ҳозиргача Клоппчалик ҳеч бир кўп мағлуб эта олмаган.