Биласизми? "Ливерпуль" кеча "Наполи" дарвозасига бирор марта аниқ зарба бера олмади

Неаполликлар сафида ғалаба тўпини 90-дақиқада Лоренцо Инсинье киритди. Юрген Клопп шогирдлари кечани ўйин давомида бор йўғи 4 марта зарба йўллади ва уларнинг бирортаси дарвоза соҳаси томон аниқ боргани йўқ.

Бундай ҳолат 2006 йилнинг февраль ойидан буён илк марта содир бўлди. Ўшанда Рафаэль Бенитес бошлиқ "Ливерпуль" "Бенфика" билан кечган учрашувда бирор марта дарвозага аниқ зарба йўллай олмаган ва якунда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!