Биласизми? Лукаку фақатгина АПЛнинг кучсиз жамоаларига гол урмоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Ромелу Лукаку ҳозиргина якунланган АПЛнинг 26-турида “Хаддерсфилд” (2:0) дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа 24 ёшли бельгиялик футболчи премьер-лигада иштирок этган 25та учрашувидан сўнг ўз голлари сонини 12тага етказиб олди. Эътиборлиси, Лукаку киритган голларнинг барчаси айни дамда мусобақа жадвалининг кучли саккизлигидан ташқарида бўлган жамоалар дарвозасидан жой олган.

Аниқроғи, Лукаку жорий мавсум «Вест Хэм», «Суонси» ва «Сток Сити»жамоалари дарвозасига 2тадан, «Эвертон», «Саутгемптон», «Кристал Пэлас», «Ньюксл», «Борнмут» ва «Вест Бромвич» жамоаларига биттадан гол уришга эришган.