Биласизми? "Марсель" ва "Удинезе" ҳозирча топ-5 чемпионатларида пенальтидан энг жабр кўрган жамоалар бўлиб турибди

“Удинезе” кеча А Серия доирасида “Аталанта”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу куни удинеликлар голлардан бирини пенальтидан ўтказиб юборишди. Эътиборлиси, шу тариқа “Удинезе”нинг жорий мавсум чемпионатда пенальтидан ўтказиб юборган голлари сони 9тага етди. Ушбу жамоа айни дамда Европа кучли бешлик чемпионатларида 2-ўринга кўтарилди.

Таъкидлаш керакки, топ-5 чемпионатларида пенальтидан энг кўп голни “Марсель” ўтказиб юборган. Француз клуби ҳозирча жами 10 марта пенальтидан жабр кўрди.

Маълумот учун, “Удинезе” айни дамда А Серияда 17-ўринни эгаллаб турибди. “Марсель” эса Франция чемпионатида 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!