Биласизми: Месси ЖЧнинг плей-офф ўйинларида умуман гол урмаган

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧнинг плей-офф босқич ўйинларида бугунга қадар бирор марта гол кирита олмаган. У ҳозирга қадар 4 та мундиалда иштирок этган.

Плей-офф босқич ўйинларида эса 8 бор иштирок этган. Месси бу босқичда гарчи гол кирита олмаётган бўлсада, 3 та голли узатмани амалга оширишга эришган.

Умуман олганда, Месси ЖЧ ўйинларида 6  бор рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!