Биласизми? Месси ўзининг ЕЧЛдаги энг кўп голини АПЛ клубларига урган
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси УЕФА Чемпионлар лигасида ўзининг энг кўп голини инглиз клубларига киритган. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи ЕЧЛда шу кунгача премьер-лига жамоаларига қарши ўтказилган баҳсларда ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Бугун Мессида ушбу кўрсатгичларни янада яхшилаб олиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, яна бир неча дақиқалардан сўнг Лондонда “Тоттенхэм” ва “Барселона” жамоалари баҳси бошланади. Ўйинга Тошкент вақти билан 00:00да старт берилади.