Биласизми? Неймар 2018 йилда 16та баҳсда иштирок этиб, 16та гол урган
Ads

ПСЖ клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси форварди Неймар жорий 2018 йилда ўзининг юқори даражадаги тўпурарлик қобилиятини намойиш қилмоқда.

Бугун бўлиб ўтган ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Мексикага қарши баҳсда киритилган голдан сўнг 26 ёшли футболчи ўзининг 2018 йилда клуб ва терма жамоалар сафида ўтказган жами 16та ўйинда киритган голлари сонини 16тага етказиб олди.

Аниқроғи, Неймар жорий йил ПСЖ сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 12та гол киритишга эришган бўлса, терма жамоа сафида 6та баҳсда иштирок этиб ўз номига 4та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.