Биласизми? Неймарнинг бир ўйинда иштирок этиши ПСЖга қанчага тушади?

Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг битта ўйинда иштирок этиши ПСЖга қанчага тушиши маълум бўлди.

GiveMeSport нашрининг хабар беришича, парижликлар Неймар учун 2017 йилдан буён деярли 300 млн евро сарфлашган (трансферга 222 млн, маошга 70 млн). У шундан буён жами 80 та ўйинда майдонга тушди ва 69 та гол урди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, Неймарнинг ҳар бир ўйини ПСЖга ўртача 3,65 млн еврога тушмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)