Биласизми? "Пахтакор" 2002 йилдан бери "Қўқон-1912"ни сафарда мағлуб эта олмай келади

Ўзбек футболи ватани ҳисобланган қўқонликларга қарши ҳар бир учрашув кескин кечиши билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортади. Ҳар бир беллашув етарлича ҳаяжонли онларни тақдим этиб келади.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ўзаро 26 ўйинда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 14, "Қўқон-1912" 5 ғалабага эга. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. "Шерлар" 69 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 37 гол ўтказиб юборишган. Энг йирик ғалаба 2000 йил кузатилган. Ўшанда "шерлар" рақибни 7:1 ҳисобида доғда қолдирган. Қўқондаги тўқнашувларда мезбонлар 4 бор муваффақиятга эришишган. 6 беллашувда кучлар тенг келган бўлса, 3 ўйинда "Пахтакор" устун келган. Қўқондаги охирги 4 баҳс дуранг билан якунланган. "Пахтакор"нинг сўнгги ғалабаси сафарда 2002 йил қайд этилган.

Жамоалар сафида дисквалификация қилинган футболчилар йўқ.

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 29 июнь, шанба куни 18:00да "Қўқон" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!