Биласизми? Перу 36 йиллик танаффусдан сўнг яна жаҳон чемпионатига чиқди
Ads

Аввал хабар берганимиздек бугун ЖЧ-2018га саралаш босқичи минтақалараро плей-офф баҳси жавоб ўйинида Перу ўз майдонида Янги Зеландияни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа перуликлар келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиалнинг сўнгги - 32-иштирокчиси бўлишди.

Эътиборлиси, Жанубий Америка қитъасининг ушбу вакили сўнгги 36 йилда илк бор мундиалга йўлланмани қўлга киритди. Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган ушбу мундиал Перу терма жамоаси учун тарихдаги 5-жаҳон чемпионати бўлади. Улар сайёрамизнинг энг йирик спорт мусобақасида сўнгги марта 1982 йилда иштирок этишган эди.