Биласизми? ПСЖ футболчилари ЖЧ-2018да ҳаммадан кўп гол уришмоқда
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби футболчилари айни дамда Россия яшил майдонларида давом этаётган ЖЧ-2018 мусобақаларида гол киритиш бўйича етакчилик қилишмоқда.

Берилган маълумотларга кўра мундиалнинг ортда қолган 19 кунида ПСЖ футболчилари рақиблари дарвозасига умумий ҳисобда 11та гол уришган. Бу борада ҳисобида 3тадан гол мавжуд бўлган Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванилар етакчилар қилишмоқда. Ҳозирча 2та гол киритишга эришган Неймар эса иккинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, Гжегожа Гриховяк, Анхель Ди Мария ҳамда Тиаго Силвалар ҳисобида ҳам биттадан гол бор.