Биласизми? ПСЖ сўнгги икки йил ичида илк бор ўз майдонида мағлуб бўлди

Хабарингиз бор кеча Франция чемпионатининг 37-турида ПСЖ ўз майдонида “Ренн” клубини қабул қилди ва кутилмаганда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, ушбу ўйиндан сўнг парижликларнинг чемпионат доирасида ўз майдонларида 41та ўйиндан буён қайд этиб келаётган мағлубиятсиз серияси бархам топди. 

Эслатиб ўтиш лозимки, Париж клуби сўнгги марта 2016 йилнинг 20 мартида ўз майдонида "Монако"га (2:0) ютқазиб қўйган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)