Биласизми? Рамос “Реал” раҳбариятига Контени ёмонлаган...
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос раҳбариятга жамоа бошқарувига “Челси” устози Антонио Контени олиб келишдан қайтаргани маълум бўлди.

El Pais нашри тарқатган хабарга кўра тажрибали ҳимоячига “Челси”даги ҳамюртлари италиялик мутахассиснинг фаолияти ҳақида салбий фикрлар билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Зинедин Зидан истеъфога чиққач, ўтган ҳафтада унинг ўрнига Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги тайинланди.