Биласизми? "Реал" УЕФА Суперкубогида кетма-кет икки марта ғолиб чиққан 3-жамоа

Хабарингиз бор, кеча Македония пойтахти Скопье шаҳрида “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтди. Учрашув “қироллик клуби”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа ушбу совринни кетма-кет икки марта қўлга киритган 3-жамоа сифатида тарихга кирди. Бундан аввал фақатгина "Аякс" (1972,1973) ва "Милан" (1989, 1990) клублари бундай натижани қайд этишга мувоффақ бўлишган ҳолос.

Таъкидлаш лозимки, “Реал” ушбу совринни ўз тарихида 4-марта боши узра кўтарди. Бу борада эса мадридликлар фақатгина “Милан” (5та) ҳамда “Барселона” (5та) жамоаларидан ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!