Биласизми? "Реал"нинг 74та зарбасидан бирортаси гол билан тугамади

  • 3 октября, 2018, 21:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби кетма-кет 3та ўйиндирки рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Tecno

WhoScored статистика маркази тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” футболчилари ўтказилган сўнгги 3та ўйинда рақиб дарвозаси томон умумий ҳисобда 74та зарба йўллашган. Аммо, ушба зарбаларнинг ҳеч бири гол билан якунланмаган. “Реал”нинг голсиз серияси эса 319 дақиқадан буён давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” дастлаб сафарда “Севилья”га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, кейинроқ ўз майдонида ҳамшаҳари “Атлетико” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди. Ва ниҳоят кеча Чемпионлар лигаси доирасида Москвада ЦСКАга 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию