Биласизми? Роналду 2010 йилдан буён илк бор ЕЧЛ ярим финалида ўйнамайди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳси доирасида “Ювентус” ўз майдонида “Аякс"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқиб кетди.

Эътиборлиси, туриниклар сафида тўп сураётган ҳужумчи Криштиану Роналду 2010 йилдан буён илк бор ЕЧЛ ярим финалида иштирок этмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор бундай ҳолат 9 йил олдин содир бўлганди. Ўшанда Роналду тўп сурадиган “Реал” мусобақанинг 1/8 финалида “Лион”га имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!