Биласизми?
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Россия премьер-лигасининг 4-турида мавсумнинг марказий учрашувларидан бирида “Зенит” ва “Спартак” клублари ўзаро куч синашишди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган голларга бой учрашув майдон эгаларининг 5:1 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланди.

Эътиборлиси, Москванинг “Спартак” клуби Россия чемпионати тарихида ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборган амалдаги чемпиони сифатида тарихга кирди.

Таъкидлаш керакки, Москванинг бошқа бир жамоаси ЦСКА 1992 йил “Океан” клубига 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйган эди. Бироқ, “Армиячилар” ўшанда Россия эмас, балки собиқ СССР чемпиони сифатида иштирок этишган.