Биласизми? Суарес Америка кубогида қўли синган ҳолда ўйнади

  • 3 июль, 2019, 16:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ва Уругвай терма жамоаси форварди Луис Суарес Америка кубоги мусобақасида қўли синган ҳолатда ўйнагани маълум бўлди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли футболчи мусобақанинг гуруҳ босқичидан ўрин олган Японияга қарши баҳсда чап қўл суягини синдириб олган. Кейинчалик Суарес шу ҳолатда Чили ва Перуга қарши баҳсларда майдонга тушди.

Маълумот учун, Суарес Америка кубогида жами 4та учрашув ўтказди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!