Биласизми? "Тоттенхэм" 13 йилда илк бор 2та тўп фарқида юта туриб мағлуб бўлди

Аввал хабар берганимиздек кеча “Тоттенхэм” Англия лига кубогининг 4-раунди доирасида ҳамшаҳари “Вест Хэм”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадан чиқиб кетди.

Қайд этиш лозимки, ўйиннинг 55-дақиқасига қадар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб турган “шпорлар” кейинги 15 дақиқаликда ўз дарвозаларидан нақд 3та тўп олиб чиқишди ва якунда аламли тарзда мағлубиятга учрашди.

Эътиборлиси, “Тоттенхэм” 2004 йилдан буён илк марта ўз майдонида 2та тўп фарқига юта туриб  якунда имкониятни бой бермаган эди. Ўшанда улар Англия кубоги доирасида “Манчестер Сити”га ютқазиб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!