Биласизми? Венгер "Севилья"ни бошқариши ҳам мумкин эди
Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Севилья"ни бошқариши ҳам мумкин эди. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар тарқатди.
Унга кўра 68 ёшли франциялик мутахассиснинг агенти андалусияликларга мижозининг хизматларини таклиф қилган, аммо, “Севилья” бунга рад жавобини берган. Чунки, улар бунгача Пабло Мачин билан келишувга эришиб бўлишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Венгер “Арсенал”даги 22 йиллик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқди. Бироқ, у ҳозирча мураббийлик фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Унга айни дамда Мадриднинг "Реал" клубидан қизиқишлар бўлмоқда.
Фикрлар