Биласизми? "Вулверхэмптон" кеча "Манчестер Сити" дарвозасига бирорта аниқ зарба йўллай олмади

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 22-тури доирасида “Манчестер Сити” “Вулверхэмптон” (3:0) устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, “Вулверхэмптон” шу куни рақиб дарвозаси томон бор йўғи 3та зарба йўллади, аммо уларнинг бирортаси ҳам аниқ бўлмади. “Шаҳарликлар” эса ўйин давомида жами 24 марта рақиб дарвозасига зарба беришди, шуларнинг 9таси аниқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” айни дамда 53 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 29 очко бўлган “Вулверхэмптон” эса 11 поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!