Биласизми? "Ювентус" Роналду майдонга тушган А Серия ўйинларида илк бор ютқазди

Хабарингиз бор “Ювентус” кеча А Сериянинг 37-турида “Рома” майдонига сафар қилди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Қизиғи, туринликлар Криштиану Роналду майдонда бўлган чемпионат доирасидаги учрашувда илк бор ютқазишди. Бунгача “Юве” чемпионат доирасида “Женоа” ва СПАЛ клубларига ҳам имкониятни бой берган эди. Бироқ, ўша ўйинларда Роналду хатто қайдномага ҳам киритилмаганди.

Маълумот учун, 34 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва 28та гол ҳамда 13та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!