Биласизми? "Ювентус" Сарри келгач кам гол урадиган бўлиб қолди

Туриннинг “Ювентус” клуби жорий мавсум А Серияда бирорта ҳам учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонмади.

“Кекса синьора” чемпионатнинг ўтган 12 та туридан 10 тасида ғалаба қозонишди ва 2 тасида дуранг қайд этишди. Таъкидлаш керакки, Маурицио Сарри бошчилигидаги жамоа А Сериянинг 10 та баҳсидан 9 тасини фақат 1 та тўп фарқи билан енгди. Фақатгина СПАЛга (2:0) қарши ўйин бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” 32 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Унинг ортидан бораётган “Интер” ҳисобида 31 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!