Биласизми? Зидан жорий мавсум Ла Лигада 4-2-3-1 тактик-схемасидан илк марта фойдаланди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби кеча “Эспаньол”га (1:0) қарши баҳсни 4-2-3-1 тактик схемасида бошлади. Шу куни Гарет Бэйл ягона номинал ҳужумчи сифатида майдонга тушди, унинг ортига эса Иско жойлаштирилди.

Қизиғи шундаки, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу тактик схемадан жорий мавсум Ла Лига учрашувларида илк бор фойдаланди. Франциялик мутахассис бундан аввал ушбу тактикадан фақат Испания кубоги учрашувларида фойдаланган эди.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи бўлимнинг ўрталарида Иско ўз ўрнини Карим Бенземага бўшатиб берди ва “Реал” 4-4-2 схемасида ўйинни давом эттирди.