"Қўқон-1912" "Шўртан" футболчисини қўлга киритди
Жорий йилги мавсумда про лигада иштирок этиб плей-оффдаги ғалаба орқали Суперлигага йўлланмани қўлга киритган “Қўқон-1912” клуби бугун янги трансферини эълон қилди.
Унга кўра, про лигада Ғузорнинг “Шўртан” сафида ҳаракат қилган 27 ёшли ҳужумчи Жасур Холтўраев янги мавсумни “Қўқон-1912” сафида бошлайдиган бўлди.
Футболчи 28 та учрашувда 4 та гол урди ва 2 та ассистни амалга оширди. Холтўраев қўқонликларнинг дастлабки қишки трансферига айланди.
Жасур бунга қадар фаолияти давомида “Сурхон”, “Металлург”, “Қизилқум”, “Бухоро” ва “Шўртан”да тўп сурган.
Фикрлар