"Нефтчи"да тажрибали мутахассис иш бошлади
"Нефтчи"да дарвозабон сифатида фаолият олиб борган Денис Иванков клуб тизимида ўз фаолиятини бошлади! Тажрибали мутахассис Фарғона жамоасининг дарвозабонлар мураббийига айланди.
Денис Александрович Иванков - машҳур совет ва ўзбек футболчиси, дарвозабон сифатида ўйнаб, кейинчалик дарвозабонлар мураббийига айланди, мутахассиснинг фаолияти жудаям муваффақиятли кечди.
Футболчилик фаолияти:
1990 йил: "Аралводстроеветс"
1990 йил: “Соҳибкор”
1991 йил: “Чирчиқ”
1992, 1994-1995 йиллар: “Пахтакор” (Тошкент)
1992-1993 йиллар: “Нурафшон”
1995 йил: “Нефтчи” (Фарғона)
Мутахассис "Нефтчи" сафида икки бор Ўзбекистон чемпионига (1992, 1995) айланган.
Мураббийлик фаолияти:
2004 йил: "Кимёгар" (дарвозабонлар мураббийи)
2005-2006: "Машал" (дарвозабонлар мураббийи)
2006 йил: "Пахтакор" (дарвозабонлар мураббийи)
2007-2008: "Княжа" (Украина, дарвозабонлар мураббийи)
2009-2012: "Машал" (дарвозабонлар мураббийи)
2013-2018: “Насаф” (дарвозабонлар мураббийи)
2018 йилнинг августидан: Ўзбекистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи.
2022 йилдан: терма жамоада ишлаш билан бир қаторда “Пахтакор”да ҳам дарвозабонларни бошқарган.
2024 йил: Латвиянинг "Лиепажа" клуби билан шартнома имзолади.
Фикрлар