Билич: Модрич - ажойиб футболчи,
Ads

Хорватия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мате Билич Мадриднинг “Реал” клубида тўп сураётган ҳамюрти Лука Модричнинг шаънига илиқ сўзлар айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра “қироллик клуби” Модрични “Тоттенхэм”дан сотиб олиб энг тўғри ишни амалга оширган.

“Лука “Реал” шарафини бир неча йилдан буён ҳимоя қилмоқда ва ўтган давр мобайнида улкан ўсишга эришди. Модрич – ажойиб футболчи. “Реал” нима қилишни яхши билади”, - дейди Билич.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи “қироллик клуби” сафига 2012 йил “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган эди.