"Бинокор" Қозоғистон чемпионатида иштирок этиши мумкин
Мазкур клуб ВХЛда иштирок этадиган "Ҳумо" жамоасининг фарм-клуби бўлиши кутилмоқда. "Бинокор" 14 июлдан йиғинга киришиши кутилмоқда. Бунга қадар эса масаланинг барча юридик ишлари ҳал этилиши лозим.
Пойтахтимизда Қарағанданинг "Сариарка" ва Уст-Каменгорскнинг "Торпедо" жамоаси сингари тизим йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. "Сариарка" ВХЛда иштирок этса, иккинчи жамоа Қозоғистон чемпионатида шайба суради.
Эслатиб ўтамиз, "Бинокор" 1970 ва 80-йилларда Собиқ Иттифоқ Биринчи ва Иккинчи лигасида иштирок этган.
Фикрлар