Бир футболчи Англиянинг тўрт грандидан таклиф олди

“Вест Хэм” раҳбарияти жамоа сафида порлаётган Деклан Райсни ушлаб қола олмайди. Мавсум якунлангач, 22 ёшли футболчи қудратли жамоалардан бирига ўтиши кутилмоқда.

Таянч зонасида ишончли ўйин кўрсатаётган Райсга Англиянинг етакчи клублари – “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” харидор бўлмоқда.

Айниқса,  “Вест Хэм” футболчининг трансфер нархини бироз пасайтириб, 50 миллион фунтга туширгани ортидан Райснинг бозори қайнаб кетди.

Истеъдодли ярим ҳимоячи жорий мавсумда премьер-лиганинг 23 та учрашувида иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар