Бир футболчи туфайли “Барса” ва “Бавария” муносабати бузилди

Sport1.de нашрининг ёзишича, “Барселона” ва “Бавария” муносабати ёмонлашди. Бунга мюнхенликларнинг “Барселона” таркибидаги истеъдод эгаси Педрини ўзига оғдириб олишга тинимсиз ҳаракат қилаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Педри Хави бошқараётган жамоада асосий таркибга киришга қийналяпти. Бундан фойдаланган “Бавария” мутасаддилари уни Мюнхенга келишга кўндирмоқчи.

Педри жорий мавсумда Чемпионлар лигаси, Ла Лига, Испания Суперкубоги ва мамлакат кубоги доирасида олтита учрашув ўтказиб, битта гол урди холос. Каталонияликлар билан 2026 йилга қадар давом этадиган битим тузган футболчи 80 миллион еврога баҳоланган.

Ўз навбатида, “Барселона” ҳам бунга жавобан, “Бавария”нинг асосий ҳимоячиларидан Никлас Зюле, 16 ёшли плеймейкер Кенан Йилдиз ва биринчи таркиб машғулотларига жалб қилинган  18 ёшли  ҳужумчи Габриэл Видовични қўлга киритишга ҳаракат қила бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!