Бир футболчига 10 та клуб харидор
Нидерландия чемпионатида иштирок этаётган “Фейеноорд” клуби марказий ярим ҳимоячиси Квинтен Тимбер қишки трансфер ойнаси даврида клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, Италиянинг амалдаги чемпиони “Наполи” жамоа етакчиларидан Кевин де Брёйне ва Андре Замбо-Ангисса жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққанини инобатга олиб, Тимберни трансфер қилишни мўлжаллаяпти.
Бироқ, Италия грандига хавбекни қўлга киритиш осон бўлмайди, чунки унинг хизматларига кўз тикаётган рақобатчилар тобора кўпайиб бормоқда.
Хусусан, ҳозирнинг ўзида Тимберга “Ювентус”, “Милан”, “Интер”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Вест Хэм”, “Боруссия Дортмунд”, “Байер” ва “РБ Лейпциг” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 24 ёшли Тимбер барча турнирлар доирасида 14 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди.



Фикрлар