Бир футболчини тўртта клуб кутяпти

“Челси”дан кетиши кутилаётган америкалик вингер Кристиан Пулишич гранд клублардан таклиф ола бошлади.

Daily Mail нашрининг ёзишича, “Ньюкасл”,  “Атлетико Мадрид”, “Милан” ва “Ювентус” АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун ўзаро рақобатлашмоқда.

23 ёшли футболчи Томас Тухель томонидан етарли ўйин вақти берилмаётгани учун “Челси”ни тарк этишни мақсад қилган. Шу билан бирга америкалик ҳужумкор футболчи Чемпионлар лигасида ҳам қатнашишни истаяпти.  У янги жамоа танлашда айнан мана шу жиҳатга эътибор беради.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган Пулишич, шу пайтга қадар Германия ва Англия клублари таркибида жами 269 та учрашув ўтказиб, 58 та тўп киритган ва жамоадошларига 58 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!