Бир имзо билан Грилиш бадавлат футболчига айланади

Англия футболи мухлисларининг эътибори “Манчестер Сити” ва “Астон Вилла” ўртасидаги трансферга қаратилган.

Бирмингемликлар “шаҳарликлар”нинг Жек Грилиш учун 100 миллион фунтлик таклифини рад эта олмади ва трансферга розилик берди.

Маълумотларга қараганда, Хосеп Гвардиола жамоаси 25 ёшли ярим ҳимоячи билан беш йиллик шартнома имзолайди. Унга кўра, англиялик ярим ҳимоячи йилига 13 миллион евро маош олади.

Бу “Манчестер Сити”даги учинчи катта маош ҳисобланади. Жамоада фақатгина Кевин Де Брюйне ва Раҳим Стерлинг янги ўйинчидан кўп пул олади холос.

“Астон Вилла” эса,  ўз етакчисига йилига олти миллион евро миқдорида маош бериб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!