Бир киши кўп бўлиб ўйнаган "Сити" қийинчилик билан ғалаба қозонди
АПЛ 16-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 66-дақиқасида Стерлингнинг пенальтидан урган голи баҳс тақдирини ҳал қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар сонини 38 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб олди. 21 очкоси бор "бўрилар" эса 8-поғонани банд этган.
Қайд этиш лозим, Рауль Хименес биринчи бўлим сўнггида қизил карточка олганди.
Фикрлар