Бир мамлакат жамоалари иштирок этган Чемпионлар лигаси финалларини эслайсизми?

Эртага Португалияда УЕФА Чемпионлар лигасининг 2020/21 йилги мавсум финал учрашуви бўлиб ўтади. Бош соврин аниқ Англияга йўл олади. Чунки финалда АПЛнинг икки гранди – “Челси” ва “Манчестер Сити” ўзаро баҳс олиб боради. Келинг, Чемпионлар лигаси тарихида бир мамлакат клублари иштирок этган финалларни ёдга олиб ўтамиз.

Национальный конфликт. Как в финале Лиги чемпионов играли команды из одной  страны - Eurosport

2000: «Реал» - «Валенсия» 3:0

Биринчи марта битта ассоциация вакиллари иштирок этган Чемпионлар лигаси финали асрнинг бошида - 1999/2000 йилги мавсумда содир бўлган. Бунинг ажабланарли жойи бўлмаслиги керак, чунки бунгача қитъанинг энг нуфузли клублар турнири бўлган Европа Чемпионлар кубогида, фақат мамлакат чемпионлари ва кубокнинг амалдаги ғолиби қатнашган.

2000 йил 24 майда бўлиб ўтган финал баҳсида "Реал" "Валенсия"га имкон қолдирмади ва рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди. Биринчи бўлимда Фернандо Морьентес ҳисобни очди, танаффусдан сўнг, Стив Макманаман ва Рауль рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўша куни кечқурун "Стад де Франс"да "Валенсия" 19 ёшли Икер Касильяс ҳимоя қилган "Реал" дарвозасига бор йўғи битта зарба беришга муваффақ бўлди, холос.

Скчать финал лиги чемпинов милан ювентус 2003 - ⚽ Футбольные новости |  Италия

2003: «Милан» - «Ювентус» 0:0 (3:2 пен.)

2002/03 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси финалида Италиянинг "Милан" ва "Ювентус" клублари ўзаро тўқнашди. А Серия вакиллари иштирокидаги финалнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб аниқланмади. 120 дақиқа давом этган баҳс тақдирига пенальтилар сериясида ойдинлик киритилди. "Олд Траффорд"даги ўйиннинг энг эсда қоларли вазияти Филиппо Индзаги томонидан бош билан амалга оширилган зарба ва Жанлуижи Буффоннинг машҳур сэйви бўлган.

Ўша оқшом пенальтилар сериясида омад “россонерилар”га кулиб боқди. Андрей Шевченко тепган пенальтидан сўнг, “Милан” ўз тарихида 6-марта ушбу мусобақа ғолиби бўлди.

2008, финал Лиги чемпионов: Манчестер Юнайтед - Челси - 1:1, пен. 6:5 -  Desporter

2008: «Манчестер Юнайтед» - «Челси» 1:1 (6:5 пен.)

2008 йилда Англиянинг икки вакили - "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Чемпионлар лигаси кубоги учун курашди. Ушбу ўйин Москванинг "Лужники" стадионида кучли ёмғир остида бўлиб ўтди. Криштиану Роналдунинг голига лондонликлар Фрэнк Лэмпарднинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. Асосий ва қўшимча бўлимлар 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Пенальтилар серияси драматик кечди. Жон Терри ўзининг биргина аниқ зарбаси билан ғалабани "Челси"га олиб бериши мумкин эди, аммо сардор нам майдонда сирғалиб кетди ва дарвоза томон берилган зарба ноаниқ чиқди. Серия давом этди ва "Манчестер Юнайтед" ғалабани нишонлади, чунки Эдвин ван дер Сар Николья Анельканинг берган зарбасини қайтарди. Ўйин тугагандан сўнг, Терри кўз ёшларини тийиб тура олмади.

Как выиграли ″Бавария″ и ″Боруссия″, или Экономика немецкого футбола |  Экономика в Германии и мире: новости и аналитика | DW | 28.05.2013

2013: «Бавария» - «Боруссия» Д 2:1

Испания, Италия ва Англия клубларига ҳавас қилган Германия грандлари ҳам ЕЧЛ финалида ўйнади. 2013 йилда Бундеслиганинг икки вакили - "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" Чемпионлар лигаси финалига йўл олди. "Уэмбли" стадионида кечган финал ўйинининг дастлабки бир соати давомида дарвозаларга гол киритилмади. Бироқ 60-дақиқада Марио Манжукич дортмундликлар дарвозасини ишғол қилди ва “Бавария”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Илкай Гюндоган белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Бир қарашда ўйин қўшимча бўлимларга қадар давом этадигандек кўринарди, аммо 89-дақиқада "Бавария" ғалаба тўпини киритди. Арьен Роббен жарима майдончаси кириш қисмида тўпни олди ва ҳимоячиларни моҳирона алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқди. Голландиялик иқтидор эгаси вазиятни тўғри баҳолай олди ва жамоаси учун муҳим бўлган голни киритди.

Рамос: После гола в финале ЛЧ-2014 могу спокойно умирать ᐉ UA-Футбол

2014: «Реал» - «Атлетико» 4:1

2014 йил 24 май куни Лиссабонда бўлиб ўтган "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали драматик тарзда кечди. "Матрасчилар" биринчи бўлим тугашига оз вақт қолганида Диего Годиннинг голи эвазига ҳисобни очишди. Шундан сўнг, Диего Симеоне жамоаси қўлга киритилган устунликни кучайтира бошлади ва 1: 0 ҳисобини сақлаб қолиш умидида ҳимоявий ўйин кўрсатди. "Атлетико" футболчилари бу вазифани уддалашга жуда яқин эди, аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган олтинчи дақиқада "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос рақиб дарвозасини ишғол қилди ва мувозанатни тиклади.

Сўнгги сонияларда урилган гол "Атлетико" учун жиддий зарба бўлди. Қўшимча дақиқаларда "Реал" юзага келган психологик устунликдан фойдаланиб, Гарет Бэйлнинг кучи билан иккинчи голни урди. Кейинроқ Марсело ва Криштиану Роналду ҳам "матрасчилар"ни ўз голи билан ранжитди. Якуний ҳисоб – 4:1, “Реал” фойдасига.

Лига чемпионов-2016/17 стала самой результативной в истории - Лига чемпионов

2016: «Реал» - «Атлетико» 1:1 (5:3 пен.)

Икки йилдан сўнг "Реал" ва "Атлетико" яна Чемпионлар лигаси финалида ўзаро тўқнаш келди. Улар бу сафар Миланда баҳс юритишди. Серхио Рамос яна гол урди, аммо энди сўнгги сонияларда эмас, балки 15-дақиқада. Ҳисобни тенглаштириш учун "матрасчилар"га бир соатдан бироз кўпроқ вақт керак бўлди. Ўйиннинг 79-дақиқасида Янник Карраско гол уриб, “Атлетико”нинг жонига оро кирди.

Худди икки йил олдинги учрашувда бўлгани каби "Реал" ҳамшаҳарини қўшимча дақиқаларда жазолайдигандек туюларди. Зинедин Зидан шогирдлари қўшимча 30 дақиқа давомида рақибнинг 3 зарбасига қарши 11 та зарба билан жавоб беришди Аммо Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" бу сафар қўшимча бўлимларда енгилмади. Пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида “қироллик клуби”нинг қўли баланд келди. “Атлетико” сафида Хуанфран пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Финал Лиги чемпионов-2018/19 станет вторым сугубо английским ⊕ Новости  футбола на Footballhd.ru

2019: «Ливерпуль» - «Тоттенхэм» 2:0

2019 йилги Чемпионлар лигаси финалида Англия клублари ўзаро баҳс олиб борди. Фақат бу сафар "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм". "Шпорлар" шу куни ўз тарихларида биринчи марта ЕЧЛ финалида иштирок этишди.

Аранг гуруҳдан чиққан "Тоттенхэм" 1/4 ва 1/2 финалларда "Манчестер Сити" ва "Аякс"га қарши ниҳоятда драматик учрашувларни ўтказди. Афсуски, "Тоттенхем"нинг мўжизавий юришларини финалда "Ливерпуль" тўхтатди. Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида кечган учрашув 2:0 ҳисобида мерсисайдликларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни голларга Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Ориги муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!