Бир неча юлдуз Англия терма жамоасида ўйнамайдиган бўлди
Англия терма жамоасининг саккиз нафари футболчиси УЕФА миллатлар лигасининг ноябрь ойидаги учрашувларида иштирок этмайдиган бўлди.
Англияликлар 14 ноябрда Греция ва уч кундан кейин Ирландия билан беллашиши белгиланган.
Маълумотларга қараганда, ноябрь ойидаги йиғин рўйхатидан дарвозабон Аарон Рамсдейл (“Саутгемптон”);, ҳимоячилар Трент Александер-Арнольд (“Ливерпуль”) ва Леви Колвилл (“Челси”), ярим ҳимоячилар Филип Фоден (“Манчестер Сити”), Коул Палмер (“Челси”), Деклан Райс (“Арсенал”), ҳужумкор футболчилар Жек Грилиш (“Манчестер Сити”) ҳамда Букайо Сака (“Арсенал”) чиқарилган.
Уларнинг ўрнини дарвозабон Жеймс Траффорд (“Бёрнли”), ҳимоячилар Жарред Брантуэйт (“Эвертон”), Тино Ливраменто (“Ньюкасл Юнайтед”), ярим ҳимоячилар Морган Рожерс (“Астон Вилла”) ва ҳужумчи Жаррод Боуэн (“Вест Хэм Юнайтед”) эгаллайди.
Фикрлар