Бир йил терма жамоага чақирилмаган Тўхтахўжаев Ироққа қарши ўйин олдидан нималар деди?

Миллий тарма жамоамиз ФИФА кунлари доирасида ўтказилиши режалаштирилган иккинчи ўртоқлик учрашуви учун машғулот олиб бормоқда. Узоқ танаффусдан сўнг, яна йиғинга жалб этилган Ислом Тўхтахўжаев ЎФА матбуот хизматига интервью берди:

"Клубимизга йил бошида Хитой Суперлигасига чиқиш вазифаси қўйилган эди. Аммо пандемия туфайли кўп жамоаларнинг мақсадлари ўзгариб кетди. Шу жумладан, биз ҳам лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Худо хоҳласа, кейинги йил Суперлигага чиқамиз.

Тўғрисини айтсам, хитойликлар менда яхши таассурот қолдирди. Улар жуда содда ва самимий. Клубдаги футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам аъло даражада.

Терма жамоадаги барчанинг нияти жаҳон чемпионатига чиқиш. Сўнгги марта терма сафида ўтган йил ҳаракат қилган эдим. Бу йил ҳисобидан илк маротаба чақирилдим. Худо хоҳласа, кейинги йил бўлиб ўтадиган асосий саралаш босқичларида муваффақияли иштирок этиб, барчанинг орзусини рўёбга чиқарамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
14/11/2020 19:05
Бир тийинга киммат футболчи
&
FANAT-MYU
14/11/2020 06:23
Sen Ham shularning bittasisan o‘rningni Doston Tursunovga bo‘shatib qo‘y nuqul yeb qo‘yasan o‘zimini darvozaga go‘l urub