Бир йилдан сўнг Кариус илк бора расмий учрашувда иштирок этади

Лорис Кариус "Ньюкасл" сафида "Манчестер Юнайтед"га қарши Лига кубоги финалида ўйнайди. АПЛнинг 24-туридан ўрин олган "Ливерпуль" билан баҳсда "Ньюкасл" дарвозабони Ник Поуп жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўлига олгани учун майдондан четлатилди.

Шу туфайли Поуп Англия лига кубоги финалини ўтказиб юборади. "Ньюкасл"нинг иккинчи дарвозабони Мартин Дубравка ҳам ўйнай олмайди. Сабаби, у лига кубогининг ушбу мавсумида "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаган.

Энди катта эҳтимол билан охирги марта 2021 йилнинг февралида майдонга тушган Лорис Кариус МЮга қарши "Ньюкасл" дарвозасини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!