Бир юлдузга икки суперклуб даъвогар

“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” мутасаддилари “Бавария” ҳужумкор футболчиси  Серж Гнабрини ўз сафига қўшиб олиш учун ўзаро рақобатлаша бошлади, деб хабар бермоқда The Sun нашри.

Мюнхенликлар аслида 26 ёшли футболчи билан янги шартнома имзоламоқчи эди. Бироқ, ҳозирча, томонлар келиша олмаяпти.

Буни инобатга олган клуб раҳбарияти агар яхши таклиф бўлса, ўйинчини сотиб юборишга тайёр эканини билдирган.

Манчестернинг ҳар икки клуби бош мураббийлари бир неча позицияда ўйнай оладиган истеъдод эгасига жиддий қизиқмоқда.

Гнабри бутун фаолияти давомида 302 та ўйин ўтказиб, 105 та гол ва 62 та ассист муаллифи бўлган. Бир йиллик шартномаси қолган ўйинчининг трансфер суммаси 90 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!